“РЎЙХАТГА ОЛИНГАН”Ўзбекистон Республикаси Адлиявазирлиги томонидан 17.04.2013 й.706-П-сон реестрга кўра

“ТАСДИҚЛАНГАН”«Ўзбекистон солиқ маслаҳатчиларипалатаси» аъзоларининг Умумиййиғилишининг 14.10.2012 йил 10-сонБаённомаси қарори биланУмумий йиғилиш раисиБ.С.Набижонов

«Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси»

нодавлат нотижорат ташкилотининг

УСТАВИ

(янги таҳрирда)

1. Умумий қоидалар

1.1. «Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси» жамоа бирлашмаси шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти (бундан кейин матнда – Палата) солиқ маслаҳатчилари ва солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотлари умумий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш мақсадида жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклида тузилди.
1.2. Палата ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги, «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маслаҳатини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари ва мазкур Уставга мувофиқ амалга оширади.
1.3. Палата ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга
оширади.
1.4. Палатанинг номланиши.
Палатанинг тўлиқ номи:

давлат тилида: «Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси» нодавлат
нотижорат ташкилоти;
Палатанинг қисқача номи:
давлат тилида: «Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси» ННТ;
Палатанинг тўлиқ номи:
рус тилида: Негосударственная некоммерческая организация “Палата налоговых консультантов Узбекистана”;
Палатанинг қисқача номи:
рус тилида: ННО «Палата налоговых консультантов Узбекистана»;
Палатанинг тўлиқ номи:
инглиз тилида: Nonstate noncommercial organization “Chamber of tax advisers of Uzbekistan”.
Палатанинг қисқача номи:
инглиз тилида: NNO “Chamber of tax advisers of Uzbekistan”.
1.5. Палатанинг жойлашган ери (почта манзили): 100128, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Зулфияхоним кўчаси, 24 «б»-уй.
1.6. Палата давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка эгалик қилади, мустақил балансга, банкларда ҳисобварақларга, муҳр, штамп, номи ёзилган бланклар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган символлар ва фаолияти учун зврур бўлган реквизитларга эга.
1.7. Палата Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликка ва мазкур Уставга мувофиқ ташкил этиладиган ўз таркибий бўлинмаларига эга бўлиши мумкин.

2. Палатанинг мақсад ва вазифалари

2.1. Палатанинг ташкил қилиниши ва фаолиятининг мақсади – солиқмаслаҳатчилари ва солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотлари умумийманфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишдир.
2.2. Палата ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун турли давлаторганлари ва жамоат ташкилотлари, илмий ва тадбиркорлик тузилмалари биланҳамкорликда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда энг муҳимлариқуйидагилар бўлган вазифаларни бажаради:


1) Палата аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, услубий,маслаҳат бериш ва ахборий қўллаб-қувватлаш йўли билан уларнинг фаолпрофессионал фаолият олиб боришлари учун шарт-шароитлар яратиш, Палатааъзолари ўртасидаги, шунингдек Палата аъзолари билан уларнинг мижозлариўртасидаги низоларда воситачилик қилиш (илтимосномалар бўйича);
2) Палата фаолиятининг профессионал солиқ маслаҳати беришни барпоэтиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш комплекс дастурлари ҳамда аниқлойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларни ташкилий-техник вамолиявий жиҳатдан таъминлаш;
3) қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича солиқмаслаҳатчилари институти субъектлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларинибелгилайдиган ва тартибга соладиган таклифларни белгиланган тартибдатайёрлаш ва тақдим этиш, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг амалдагиқонун ҳужжатлари тамойилларига ва халқаро талабларга мувофиқ бўлишинитаъминлаш;
4) солиқ солиш ва турдош ҳуқуқ соҳаларининг меъёрий-ҳуқуқийбазасини такомиллаштириш ва тизимлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, 3шунингдек иқтисодиёт ва ҳуқуқнинг тегишли соҳаларида илмий тадқиқотларниилгари суришга кўмаклашиш;
5) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Молия вазирлигинингваколатли давлат органи ҳузуридаги Солиқ маслаҳати бўйича кенгашдақатнашиш;
6) солиқ маслаҳатчиларини профессионал тайёрлаш ва уларнингмалакасини ошириш тизимини ташкил этишда иштирок этиш;
7) солиқ маслаҳатчиларини профессионал тайёрлаш ва уларнингмалакасини ошириш ягона дастурлари бўйича таклифларни ишлаб чиқишдақатнашиш;
8) солиқ маслаҳатчиларини сертификатлаш бўйича таклифлар ишлабчиқишда қатнашиш;
9) қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда солиқмаслаҳатчиларини сертификатлаш жараёнида иштирок этиш;
10) солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ўқув курсига кирадиганпредметлар бўйича ўқув-услубий қўлланмалар ва амалий тавсияларни ишлабчиқиш ва нашр этишни ташкил қилишда кўмаклашиш;
11) солиқ маслаҳатчисининг профессионал этика меъёрларини ишлабчиқиш ва тасдиқлашда қатнашиш, Палата аъзоларига профессионал бурчмасалаларида маслаҳат бериш;
12) давлат органлари, жамоат ташкилотлари, илмий ва тадбиркорликтузилмалари вакиллари иштирокида солиқ маслаҳатчилиги, солиқ солиш ватурдош ҳуқуқ соҳаларининг услубиятини такомиллаштириш ва меъёрий-ҳуқуқийбазасини тизимлаштиришга доир долзарб муаммоларни, шу жумладан халқарокўламда муҳокама қилиш бўйича семинарлар, давра суҳбатлари, конференцияларва анжуманлар ташкил этиш;
13) Палата аъзоларининг мурожаатлари бўйича солиқ солиш ва турдошҳуқуқ соҳаларида мустақил экспертизани амалга оширишда кўмак бериш;
14) солиқ солиш ва солиқ маслаҳати бериш бўйича ахборот-таҳлилий вауслубий базани шакллантириш, кутубхона ресурсларини шакллантириш;
15) профессионал солиқ маслаҳатчилигини ривожлантиришга имконяратадиган истиқболли ташаббуслар ва янгиликларга, шунингдек ахбороттехнологияларига кўмаклашиш;
16) солиқ маслаҳатчилигини ривожлантириш ва такомиллаштиришмасалалари билан шуғулланадиган чет эл профессионал солиқ маслаҳатчиларипалаталари ва халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш,солиқ маслаҳатчиларининг халқаро ташкилотларига жамоавий аъзо сифатидакириш;
17) солиқ маслаҳатчилиги институтини ривожлантиришга йўналтирилганбошқа вазифалар.

2.3. Қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши лозим бўлган фаолияттурлари билан шуғулланиш фақат тегишли лицензияларни олгандан сўнг амалгаоширилади.

3. Палатанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Палатанинг ҳуқуқлари.
Мазкур Уставда назарда тутилган мақсадларга эришиш ва вазифаларниамалга ошириш учун Палата қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга асосанқуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси сифатида фаолият олиббориш, мулкий ва номулкий ҳуқуқларни олиш;
2) ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини белгилангантартибда тақдим этиш ва ҳимоялаш;
3) турли ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ташаббуслар билан чиқиш,давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига белгиланган тартибдатаклифлар киритиш;
4) қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат ҳокимияти вабошқаруви органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
5) ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;
6) солиқ маслаҳатчилиги соҳасида белгиланган тартибда оммавий ахборотвоситаларини таъсис этиш;
7) Палатанинг рамзий белгиларини таъсис этиш;
8) ўз фаолияти масалалари бўйича Умумий йиғилишлар ўтказиш;
9) тегишли лицензиялар олгандан кейин ноширлик фаолиятини амалгаошириш, шунингдек махсус маълумотнома материаллари ва буклетларбосиш;
10) қонун ҳужжатларига мувофиқ таркибий бўлинма очиш;
11) бошқа ташкилотлар, корхоналар ва Ўзбекистоннинг давлат органларибилан ҳамкорлик қилиш, ҳамкорлик (шерикчилик) тўғрисида битимлартузиш;
12) халқаро алоқалар ўрнатиш, ҳамкорлик тўғрисида битимлар тузиш ҳамдахалқаро дастур ва лойиҳаларда иштирок этиш;
13) беғараз ёрдам, бадаллар, грантлар ва бошқа маблағларни олиш;
14) устав вазифаларини бажариш учун тадбиркорлик тузилмалари барпоэтиш;
15) Палата филиаллари бажариши шарт бўлган қарорлар қабул қилиш;
16) Палата филиалларининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва Палата Уставигамувофиқ келмайдиган қарор ва буйруқларини тегишли тартибда бекорқилиш;
17) Палатанинг таркибий бўлинмалари молиявий ва хўжалик фаолиятинитекшириш ва тафтиш қилиш;
18) Палата ҳудудий филиаллари раисларини лавозимга қўйишни ва эгаллабтурган лавозимидан озод этишни тасдиқлаш;
19) Палатанинг айрим аъзолари мажбуриятларига риоя этишларини назоратқилиш ва Уставда назарда тутилган чораларни қўллаш;
20) халқаро солиқ маслаҳатчилари ташкилотларига (бирлашмаларига) аъзобўлиш.
Палата қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
3.2. Палатанинг мажбуриятлари.
Палатанинг мажбуриятлари:
1) қонун ҳужжатларига риоя этиш;
2) ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишишни таъминлаш;
3) Палаталарни рўйхатга олувчи органга ўзи ўтказадиган тадбирлар дақатнашиш имконини бериш;
4) рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига белгилангантартибда ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш.

Палата қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳамэгадир.

4. Палата аъзолари

4.1. Сертификатланган солиқ маслаҳатчилари (бундан кейин матнда –аъзолар) ихтиёрий асосда Палата аъзолари бўлишлари мумкин.
4.2. Аъзолик якка тартибда ёки жамоавий бўлиши мумкин.
4.2.1. Солиқ маслаҳатчиларининг битта ташкилоти штатида бўлгансертификатланган солиқ маслаҳатчилари жамоавий аъзолар бўлишлари мумкин.
4.2.2. Ўз номидан аризалар берган сертификатланган солиқ маслаҳатчилариякка тартибдаги аъзолар бўлишлари мумкин. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотиномидан аризалар берган сертификатланган солиқ маслаҳатчилари жамоавийаъзолар бўлишлари мумкин.

4.3. Палата аъзоларининг ҳуқуқлари
Палата аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) Палатанинг ахборий, услубий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлашиданфойдаланиш;
2) Палатанинг, шунингдек Палата тузадиган секциялар ва қўмиталарнинграҳбарлик органларига сайлаш ва сайланиш;
3) Палата ўтказадиган солиқ маслаҳатчилигини ривожлантириш, солиқмаслаҳатчилари профессионал фаолиятини қўллаб-қувватлаш ватакомиллаштириш бўйича тадбирларда устувор тартибда иштирок этиш;
4) Уставга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.
4.4. Палата аъзоларининг мажбуриятлари.
Палата аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:
   1) Уставга, шунингдек Палата қабул қиладиган локал ҳужжатларнингқоидаларига риоя этиш;
   2) солиқ маслаҳатчилиги соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;
   3) Уставга биноан Палата фаолиятида фаол иштирок этиш;
   4) белгиланган бадалларни вақтида тўлаб бориш;
   5) Палата бошқарув органларининг қонуний қарорлари ва кўрсатмаларини бажариш.
4.5. Бошқарувга берилган ёзма аризага кўра Палата аъзолигига қабул амалга оширилади.
4.6. Солиқ маслаҳатчилари ташкилотида сертификатланган солиқ маслаҳатчилари уч нафардан ортиқ бўлса, жамоавий аъзолар жамоа номидан битта ариза берадилар.
4.7. Палата аъзолигига қабул қилиш масаласини Бошқарув ёзма ариза қабул қилинган пайтдан бошлаб 30 кундан кечиктирмай кўриб чиқади.
4.8. Палата аъзолигига қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарор Палатанинг локал ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қабул қилинади.
4.9. Палатага аъзо бўлишда ҳар бир аъзо аъзоликка кириш бадалини тўлайди, унинг миқдори Бошқарувнинг тақдимотига кўра Умумий йиғилиш томонидан тасдиқланадиган Палатага аъзолик тўғрисидаги низом билан белгиланади.
4.10. Палата фаолиятида энг фаол иштирок этувчи аъзолар Бошқарув қарори билан йиллик аъзолик бадалларини тўлашдан озод этилиши мумкин.
4.11. Палата аъзолигидан чиққанда тўланган бадаллар қайтарилмайди.
4.12. Бошқарувни ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда Палата аъзолигидан ихтиёрий тарзда чиқиш мумкин.
4.13. Палата аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор Умумий йиғилиштомонидан ҳам қуйидаги бир ёки бир нечта асосларга кўра қабул қилинишимумкин:
    1) Палата аъзоси мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражадабажармаслик;
    2) Палата ёки Бошқарув ишига тўсқинлик қилувчи, шу жумладан унингмавқеи ва ишчанлик обрўсига зиён етказувчи ҳаракатларни (маънавий,ахлоқий ёки иқтисодий зарар келтирувчи ҳаракатлар) амалга ошириш;
    3) солиқ маслаҳатчилиги соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар биланбелгиланган меъёрларни бузиш;
    4) профессионал солиқ маслаҳатчилиги соҳасидаги фаолиятга қўйиладиганпринциплар, қоидалар, меъёрларга риоя қилмаслик;
    5) даврий ва мақсадли аъзолик бадалларини белгиланган муддатлардатўламаслик;
    6) Палата Низомлари ва бошқа локал ҳужжатлари талабларинибажармаслик.

4.13.1. Юқорида қайд этилган асосларга кўра жамоавий аъзони Палатааъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор муайян шахсга нисбатан қабул қилинади.

5. Палатанинг бошқарув органлари

Палатанинг бошқарув органлари қуйидагилар ҳисобланади:
    1) Палата аъзоларининг умумий йиғилиши (матнда – Умумий йиғилиш);
    2) Палата Бошқаруви (матнда – Бошқарув).
5.1. Умумий йиғилиш Палата бошқарувининг олий органи ҳисобланади.
5.1.1. Умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига қуйидагилар киради:
1) Уставни тасдиқлаш (шу жумладан янги таҳрирда) ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
2) Бошқарув таркибидан Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарларини овоз бериш йўли билан беш йил муддатга сайлаш;
3) Палатани қайта ташкил этиш;
4) Палатани тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва
тугатиш балансини тасдиқлаш;
5) Палата фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
6) Бошқарув таркиби аъзолари сонини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатини муддатидан олдин тугатиш;
7) Палатанинг Тафтиш комиссиясини сайлаш ва унинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш;
8) Палатада аудиторлик текширувларини ўтказиш мақсадида аудиторлик ташкилотини танлаш;
9) аъзоликка кириш ва аъзолик бадаллари миқдорларини, шунингдек йиллик бюджетни тасдиқлаш;
10) йиллик ҳисоботлар, бухгалтерия балансларини тасдиқлаш;
11) Бошқарув тўғрисидаги низом, Палатага аъзолик тўғрисидаги низом, Палатанинг Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом, Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом ва бошқа локал ҳужжатларни тасдиқлаш;
12) Палатанинг босма органи, бўлинмалари, филиалларини ташкил этиш ва Палата ваколатхоналарини очиш, устав вазифаларини бажариш мақсадида тадбиркорлик тузилмаларини барпо этиш, шунингдек уларни ёпиш (тугатиш);
13) Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
14) Бошқарувнинг айрим аъзоларини рағбатлантириш.
5.1.2. Умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига киритилган масалалар (5.1.4- бандда кўрсатилганлари бундан мустасно) Бошқарувнинг ҳал қилишига берилиши мумкин эмас.
5.1.3. Умумий йиғилиш бир йилда бир марта ўтказилади. Бошқарувнинг қарорига кўра Умумий йиғилишни навбатдан ташқари чақириш мумкин.
5.1.4. Бошқарув Палатанинг барча аъзолари 30 фоизидан ортиғининг талабига кўра ҳам, Йиғилишнинг кун тартибига қўйиладиган масалани кўрсатган ҳолда навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириши мумкин.
5.1.5. Бошқарув таклиф этилаётган кун тартибига ташаббускор томонидан масала қўйилганда навбатдан ташқари Умумий йиғилиш чақириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади. Қўйилаётган масала Палатанинг жорий фаолиятида аҳамиятга молик ва долзарб бўлса, навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинади.
5.1.6. Умумий йиғилиш у ҳақда оммавий ахборот воситалари, интернетда эълон қилиш ёки уни ўтказиш жойи, вақти ва кун тартибини кўрсатган ҳолда алоҳида таклифномалар юбориш йўли билан чақирилади. Умумий йиғилишни чақириш тўғрисида уни ўтказишга камида 15 кун қолганда хабардор қилинади.
5.1.7. Умумий йиғилиш ишида меҳмонлар иштирок этиши, уларнинг миқдорий таркиби ва қатнашиш мақсадлари тўғрисида Бошқарув ҳар бир алоҳида ҳолда олдиндан маълум қилади.
5.1.8. Умумий йиғилиш мажлислари кворум мавжуд бўлганда очилади.
5.1.9. Умумий йиғилиш мажлисида Палатанинг рўйхатдан ўтказилган аъзолари умумий сонининг олтмиш фоизидан ортиғи иштирок этса, кворум мавжуд деб ҳисобланади.
5.1.10. Умумий йиғилиш мажлисини ўтказиш учун кворум мавжуд бўлмаганда Умумий йиғилишнинг янги мажлисини ўтказиш санаси эълон қилинади. Бунда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
5.1.11. Палата аъзолари тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга, Умумий йиғилишда иштирок этаётган ҳар бир аъзо битта овозга эга. Сиртдан овоз бериш ва овоз бериш ҳуқуқини бошқага беришга йўл қўйилмайди. Жамоавий аъзолар жамоа номидан битта овоз бериш ҳуқуқига эга.
5.1.12. Умумий йиғилишнинг қарорлари аъзолар берган кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Палата аъзолари овозлари тенг бўлганда Бошқарув Раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
5.1.13. Умумий йиғилиш қарорларини ижро этиш Палатанинг барча аъзолари учун мажбурийдир.
5.1.14. Умумий йиғилиш ҳар бир мажлисининг якунлари бўйича баённома тузилади, унга Умумий йиғилишга раислик қилувчи ва котиб уни ўтказишдан кўпи билан 15 кундан кейин имзо чекадилар. Умумий йиғилиш мажлисининг баённомаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
    1) Умумий йиғилиш мажлисини ўтказиш жойи ва вақти;
    2) Умумий йиғилиш мажлисини ўтказиш вақтида Палата аъзоларининг умумий сони;
    3) Умумий йиғилиш мажлисида иштирок этаётган Палата аъзоларининг умумий сони;
    4) муҳокама қилинаётган барча масалаларни акс эттирадиган кун тартиби;
    5) мажлис иштирокчилари чиқишларининг асосий мазмуни;
    6) овозга қўйилган масалалар;
    7) Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар;
    8) уларга доир овоз бериш якунлари.
5.2. Бошқарув Палата фаолиятига раҳбарлик қилади ва барча масалалар бўйича қарорлар чиқаради, мазкур Устав билан Умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
5.2.1. Бошқарув Палата аъзоларидан етти кишилик таркибда,5 йил муддатга сайланади.
5.2.2. Бошқарув Палатанинг қуйидаги аъзолари орасидан сайланади:
1) Палата фаолиятида фаол қатнашувчи;
2) Бошқарув ва Умумий йиғилишнинг кўрсатмалари, топшириқларини виждонан бажарувчи;
3) солиқ маслаҳатчилиги соҳаси фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришга ҳисса қўшувчи.
5.2.3. Бошқарув аъзолари қуйидаги сабабларга кўра Бошқарув таркибидан чиқарилиши мумкин:
1) белгиланган муддат тугагач;
2) Бошқарув таркибидан ихтиёрий равишда чиқиш тўғрисида Бошқарув раиси номига берилган аризага биноан; 3) Бошқарув Раиси ёки Палата аъзолари таклифига кўра: 
– 5.2.17 ва 5.2.18-бандларда белгиланган Бошқарув аъзолари мажбуриятларини бажармаса ёки лозим даражада бажармаса;
– бошқарув ишига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни амалга оширса;
– бошқарув ишида ахлоқий ва маънавий меъёрларга риоя этмаса;
– бошқарув мажлисларида узрли сабабсиз икки ва ундан ортиқ маротаба қатнашмаса (ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабаб бундан мустасно);
– Палата Низомлари ва бошқа локал ҳужжатлари талабларини бажармаса.
5.2.4. Истисно ҳолатларда Бошқарувнинг бутун таркиби муддатидан аввал қайта сайланиши мумкин. Палата аъзоларини Бошқарувга такроран сайлашга йўл қўйилади.
5.2.5. Бошқарув ваколатига қуйидагилар киради:
1) Умумий йиғилишнинг йиллик ва навбатдан ташқари мажлисларини чақириш;
2) Умумий йиғилиш мажлисларининг кун тартибларини тайёрлаш;
3) кун тартибига киритилган масалаларни Умумий йиғилишнинг ҳал қилиши учун киритиш;
4) Палата бюджети, шунингдек аъзоликка кириш ва аъзолик бадаллари миқдорларини шакллантиришнинг асосий йўналишларини белгилаш;
5) Палата фаолияти йўналишлари бўйича эксперт кенгаши, ишчи гуруҳлар, секциялар ва қўмиталар ташкил этиш ва уларнинг ваколатларини белгилаш;
6) Палата аъзолигига қабул қилиш (қабул қилишни рад этиш) ҳақида қарор қабул қилиш ва Палата аъзоларининг ягона реестрини юритиш;
7) Палата босма органининг бош муҳаррири ва масъул котиби билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
8) Палатанинг таркибий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек устав вазифаларини бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини барпо этиш;
9) Палатанинг рамзий белгиларини тасдиқлаш;
10) Палата Уставида назарда тутилган ва Умумий йиғилиш ўз ваколатига киритмаган бошқа вазифаларни бажариш.
5.2.6. Бошқарув ўз ваколатига кирмайдиган масалаларни Умумий йиғилиш кўриб чиқишига олиб чиқишга ҳақли.
5.2.7. Бошқарув Раиси ва унинг ўринбосари Бошқарув таркибидан Умумий йиғилиш томонидан кўпчилик овоз билан, 5 йил муддатга сайланади.
5.2.8. Бошқарув Раиси Палата фаолиятига умумий ва жорий раҳбарлик қилувчи шахс саналади.
5.2.9. Бошқарув Раиси ҳозир бўлмаганда унинг вазифаларини Бошқарув Раиси ўринбосари бажаради.
5.2.10. Бошқарув Раиси барча инстанцияларда Палата вакили бўлади.
5.2.11. Бошқарув Раиси ўз ваколати доирасида Палата номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, шу жумладан:
1) Палата манфаатларини ифодалайди ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан шартномавий муносабатларга киришади;
2) банкларда очилган ҳисобварақлардаги маблағларни тасарруф этади, Палата амалга оширадиган фаолиятга тааллуқли барча ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлади;
3) Умумий йиғилиш ва Бошқарув қарорлари ижросини, айрим мақсадли лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкиллаштиради;
4) ҳисоботлар тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкиллаштиради;
5) устав вазифаларини бажариш учун мол-мулкни тасарруф этади;
6) Палата штатларини тасдиқлайди, меҳнат жамоасини шакллантиради,
Палатанинг барча аъзолари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
5.2.12. Палата штатида бўлган, сайланадиган лавозимларга сайланган ходимлар Бошқарув Раиси билан меҳнат шартномалари тузади, Умумий йиғилиш номидан меҳнат шартномаларини йиғилиш ваколат берган шахс имзолайди.
5.2.13. Бошқарув Раиси Бошқарув ишини ташкиллаштиради, Бошқарув мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, Умумий йиғилиш мажлисларида раислик қилади.
5.2.14. Бошқарув иши регламенти, мажлис чақириш тартиби ва муддатлари Бошқарув тўғрисидаги низом билан белгиланади. Жорий мажлис чоракда камида бир мартаўтказилади. Мажлис кворум – Бошқарув аъзоларининг 4 нафари мавжуд бўлганда ўтказилади.
5.2.15. Бошқарувнинг навбатдан ташқари мажлиси қуйидаги ҳолларда чақирилади:
1) Палата устав фаолиятида юзага келаётган масалаларни тезкор ҳал этиш зарур бўлганда Бошқарув раисининг қарорига кўра;
2) Палата аъзолигига қабул қилиш тўғрисида аризаларни кўриш учун;
3) икки ва ундан ортиқ бошқарув аъзоларининг талабига кўра, башарти Палата устав фаолиятида юзага келаётган масалаларни тезкор ҳал этиш учун зарур масалалар кун тартибига қўйилган бўлса.
5.2.16. Айрим ҳолларда Бошқарув қарори сўров ўтказиш усули билан қабул қилиниши мумкин, у кейинчалик бошқарув аъзолари имзолари билан тасдиқланади.
5.2.17. Бошқарув қарорлари унинг аъзолари берган кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Бошқарув аъзолари овозлари тенг бўлганда Бошқарув Раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
5.2.18. Бошқарув аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:
1) Бошқарув ва Палата ишида фаол иштирок этиш;
2) Бошқарув ва Палата ишини такомиллаштиришга доир аниқ таклифлар киритиш;
3) Бошқарув ва Бошқарув раисининг қонуний топшириқларини ҳалоллик билан, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариш;
4) Бошқарув йиғилишларида умумқабул қилинган маънавий ва ахлоқий меъёрларга риоя этиш;
5) тасдиқланган жадвал ёки Бошқарув Раисининг алоҳида топшириқларига кўра Палатада навбатчилик қилиш;
6) солиқ маслаҳатчилиги фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш (таклифлар киритиш);
7) солиқ қонунчилиги ва солиқ маслаҳатчилиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар бериш;
8) Раиснинг топшириғига кўра Палата номидан минтақалар ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳам ўтказиладиган турли йиғилишлар, анжуманлар, мажлисларда қатнашиш;
9) Раиснинг топшириғига кўра республика минтақаларида ўтказиладиган солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва аттестациядан ўтказиш дастурларида (тадбирларида) қатнашиш.
5.2.19. Бошқарув аъзолари зиммасигага қонунчилик ва Палата уставига зид бўлмаган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

6. Палатанинг мол-мулки ва уни шакллантириш манбалари

6.1. Палата ўз мулки, хўжалик юритиши ва тезкор бошқарувида бинолар, иншоотлар, турар жойлар, асбоб ускуналар, транспорт воситалари, инвентарь, пул маблағлари, шу жумладан хорижий валютадаги маблағлар, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулкка эга бўлиши мумкин.
6.2. Палата мол-мулкини шакллантиришнинг манбалари қуйидагилар бўлиши мумкин:
    1) аъзоларнинг аъзоликка кириш ва аъзолик бадаллари;
    2) аъзолардан бир марталик (мақсадли) тушумлар;
    3) юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий мулкий бадаллари ва беғараз ёрдами;
    4) Палатанинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар (фойда);
    5) юридик ва жисмоний шахслар, давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар, чет давлатларнинг грантлари, шунингдек ҳомийларнинг маблағлари;
    6) қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
6.3. Палатанинг мол-мулки уставда белгиланган мақсад ва вазифаларни бажаришга ҳамда маъмурий харажатларни қоплашга ишлатилади.

7. Палатанинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назорат қилиш

7.1. Палатанинг молиявий ва хўжалик фаолияти устидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилувчи органлар, шунингдек Умумий йиғилиш томонидан Палатанинг уч нафаргача аъзолари таркибида икки йил муддатга сайланадиган Палата Тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади.
7.2. Тафтиш комиссияси фаолият юритиш тартиби Умумий йиғилиш томонидан тасдиқланадиган Палатанинг Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом билан белгиланади.
7.3. Палата ва унинг таркибий бўлинмалари молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) Палата Тафтиш комиссияси томонидан календарь йилдаги фаолият якунлари бўйича ёки Палатанинг Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом билан белгиланган ҳолларда амалга оширилади.
7.4. Умумий йиғилиш ўз қарори билан Палатанинг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни аудиторлик ташкилотига у билан тузилган шартномага мувофиқ топширишга ҳақли.

8. Палатанинг таркибий бўлинмалари

8.1. Палатанинг таркибий бўлинмалари мазкур Устав ва Таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомга асосан шакллантирилади ва ўз фаолиятини амалга оширади.
8.2. Таркибий бўлинмалар раҳбарлари Палата Бошқаруви томонидан 3 йил муддатгача сайланади ва қайта сайланади.
8.3. Таркибий бўлинмалар фақат тегишли ҳудудий адлия органларида ҳисобга олинганларидан кейин ўз фаолиятларини амалга оширишга ҳақли бўладилар.
8.4. Таркибий бўлинмалар ва уларнинг раҳбарлари ваколатига қуйидагилар киради:
    1) Палатани ва унинг манфаатларини уз худудида ифодалаш;
    2) фукаролик-хукукий муносабатлар иштирокчиси сифатида катнашиш, мулкий ва номулкий хукукларга эга булиш:
    3) Таркибий бўлинма мол-мулки Палата бошқарув органи билан келишилган ҳолда тасарруф этилади;
    4) Худудда фаолият курсатувчи Палата аъзоларинг хукуклари ва конуний манфаатларини ифодалаш хамда химоя килиш;
    5) уз фаолиятига тааллукли масалалар юзасидан Филиал ходимларининг йигилишларини утказиш;
    6) Худуддаги Палата аъзоларининг мажбуриятларига амал килишларини назорат килиш;
    7) Ижтимоий-иктисодий хаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чикиш, Худуддаги давлат хокимияти ва бошкарув органларига белгиланган тартибда таклифлар киритиш.

9. Палатада ҳисоб ва ҳисобот юритиш

9.1. Палата ўз фаолияти натижалари ҳисобини юритади ҳамда рўйхатдан ўтказувчи, статистика ва солиқ органларига белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этади.

10. Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби

10.1. Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар Умумий йиғилиш томонидан киритилади;
10.2. Таклифлар ва Уставга қўшимчалар Бошқарув қарори билан киритилади;
10.3. Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Палатанинг исталган аъзоси Бошқарувга ёзма равишда киритиши мумкин;
10.3.1. Бошқарув икки ой давомида келиб тушган таклифларни кўриб чиқади, агар улар амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, Умумий йиғилишнинг навбатдаги мажлиси кун тартибига уларни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
10.4. Палата аъзолари умумий сонининг камида 50 фоизини ташкил этадиган аъзолар гуруҳидан келиб тушган Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар Умумий йиғилишнинг навбатдаги мажлиси кун тартибига
албатта киритилиши керак.
10.5. Умумий йиғилишнинг қарори билан Уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қайта рўйхатдан ўтказилиши керак.

11. Палатани қайта ташкил этиш, фаолиятини тўхтатиш ва тугатиш

11.1. Палатани қайта ташкил этиш Умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ қўшилиш, бирлашиш, бўлиниш, ажралиб чиқиш ва қайта ўзгартириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Палатани қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида
назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
11.2. Палатанинг фаолияти у Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларини бузган тақдирда суд томонидан тўхтатилиши мумкин;
11.2.1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилинган ҳолда Палата фаолиятини тўхтатиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
11.3. Палатани тугатиш Умумий йиғилишнинг қарори асосида ёки суд тартибида амалга оширилади;
11.3.1. Палата аъзолари ёки Палатани тугатиш ҳақида қарор қабул қилган орган давлат рўйхатидан ўтказган адлия органи билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлайдилар;
11.3.2. Палатани тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган тартибда амалга оширилади;
11.3.3. Палата тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув давлат рўйхатидан ўтказган адлия органи томонидан қуйидаги ҳужжатларга асосланиб юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади:
1) Палата тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиш ҳақидаги ариза (ихтиёрий тугатиш ҳолларида);
2) Умумий йиғилишнинг Палатани тугатиш ҳақидаги қарори;
3) Палата Устави ва бошқа таъсис ҳужжатлари, уни давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
4) тугатиш баланси ёки топшириш далолатномаси ёхуд ажратувчи баланс.
11.4. Палата мол-мулки у қайта ташкил этилган тақдирда ҳуқуқий ворисга берилади, тугатилган тақдирда кредиторлар талаблари қондирилгандан кейин қолган мол-мулк Палата аъзолари, шунингдек Палата раҳбар органлари аъзолари
ёки ходимлари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас, у Уставда назарда тутилган вазифаларни ҳал этиш ёки хайрия фаолиятига йўналтирилади.