Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини бериш учун малака имтиҳонини ўтказиш тартиб-таомилларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза билан Солиқмаслаҳатчилари палатасига (кейинги ўринларда – Палата) мурожаат қилишга ҳақли.
Малака имтиҳони Палата томонидан ўтказилади. Палата тест синовларини ўтказиш учунихтисослаштирилган юридик шахсларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.
Малака сертификатини олишга доир малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгортомонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 2 баравари миқдоригатенг ҳамда имтиҳон ўтказишга сарфланган харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 1 бараваримиқдорига тенг бўлган, жами бўлиб БҲМнинг 3 (уч) баравари миқдорига тенг бўлган имтиҳонучун йиғим тўланади.
2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
талабгор – малака сертификатини олишга талабгор бўлган ва белгиланган тартибдахужжатлар тақдим этган жисмоний шахс;
малака имтиҳони – талабгорнинг солиқ маслаҳати бўйича билим даражаси сертификатиниолиш талабларига мос келишини текширишга йўналтирилган, тест синови шаклида ахбороттехнологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган имтиҳон;
Имтиҳонга киришга рухсат берилган талабгорларнинг умумий рўйхати – имтиҳонгақатнашиш учун талабгорлардан шаклланадиган рўйхат. Ушбу рўйхатhttps://forms.gle/bR8Qnnjw1vMwuZg98 хаволага талаб этилган ҳужжатларни электрон тарзда тўлиқюборган талабгорлардан шаклланади.
Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун дастлабки малака имтиҳонигақабул қилинган талабгорларнинг рўйхати – куни олдиндан тайин қилинган имтиҳондақатнашадиган талабгорларнинг рўйхати. Ушбу рўйхат дастлабки имтиҳонда қатнашиш учунhttps://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSerr18O-GZ6IBOLYwACymKdvglNosZ44dS6UJdO-VL4U0lRdQ/viewform?usp=sf_link хаволага ариза юборган ва имтиҳон учун йиғим тўлаганталабгорлардан шакллантирилади. Ушбу талабгорлар Имтиҳонга киришга рухсат берилганталабгорларнинг умумий рўйхатига олдин киритилган бўлиши лозим.
3. Талабгор бир вақтнинг ўзида қуйидаги талабларга жавоб берадиган шахс бўлиши керак:
• олий маълумотга эга;
• белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича курсни ўтаган;
• камида беш йил иш стажига, шу жумладан иқтисодий ёки юридик мутахассислик бўйичакамида икки йил иш стажига эга.
• «Солиқлар ва солиқ солиш» мутахассислиги бўйича олий таълим муассасасини тамомлаганталабгорлар мутахассислик бўйича камида икки йил иш стажига эга бўлган тақдирда малакаимтиҳонини топширишга қўйилади.
4. Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга талабгор ҳужжатларни қуйидагиикки босқичда тақдим этади:
• биринчи босқичда Имтиҳонга киришга рухсат берилган талабгорларнинг умумийрўйхатига киритилиш учун ҳужжатлар;
• иккинчи босқичда Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун дастлабки малакаимтиҳонига қабул қилинган талабгорларнинг рўйхатига киритиш учун ҳужжатлар.
5. Биринчи босқичда солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга талабгорИмтиҳонга киришга рухсат берилган талабгорларнинг умумий рўйхатига киритилиши учунқуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда “Умумий рўйхатга киритиш тўғрисида ариза”ни (1-сонли илова) тақдим этади:
а) тўлдирилган маълумотнома (2-сонли илова);
б) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки ваколатли давлат органининг хорижий таълиммуассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиштўғрисидаги гувоҳномаси нусхалари;
в) Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномада (ЎзР АВ рўйхат рақами 402, 29.01.1998й.) белгиланган тартибда юритилган меҳнат дафтарчаси (иш жойида тасдиқланганнусхаси, асл нусхаси қайтарилади) ёки Ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма(Низом, ЎзР ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорига илова). Чет эллик фуқаролар стажини нотариал тасдиқлаши лозим;
г) 3 х 4 ўлчамидаги электрон фотосурат (сўнгги 12 ой мобайнида олинган);
д) Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган таълиммуассасасида солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ўтаганлиги тўғрисидагиҳужжатнинг нусхаси.
Бунда ўқув курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқий деб топилишиқуйидаги шартлар билан белгиланади:
• ўқитган таълим муассасаси Палата томонидан белгиланган ўқитиш шартлари ва талабларигажавоб бериши;
• таълим муассасаси Палата томонидан аккредитация қилинган ва Палата расмий вэб–сайтируйхатида жойлаштирилган;
• ўқитган таълим муассасаси ўқитиш даври учун ўқиш жараёнини мониторинг қилиш бўйичаПалата билан шартнома тузган бўлиши;
• ўқиш тугаган санадан бошлаб имтиҳонга кириш учун ариза топширилган санага қадар уч йилдан кўп вақт ўтмаган бўлиши;
е) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар юқоридагиларга қўшимча равишдаЎзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эгалигини тасдиқловчи ҳужжат ёкиЎзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноматақдим қилади.
Кўрсатилган ҳужжатларнинг сканер қилинган нусхаси https://forms.gle/bR8Qnnjw1vMwuZg98хаволага юборилади, асл нусхаси имтиҳон кунидан кечиктирмасдан Палатага тақдим этилади.
Республика вилоятларида яшайдиган талабгорларга ҳужжатларнинг асл нусхасини имтиҳонкунида талабгорни имтиҳонга киритишдан олдин рўйхатга олиш вақтида Имтиҳон комиссиясигатақдим этиш рухсат этилади.
Ҳужжатларни тўлиқ ва тўғри тартибда топширган талабгорлар Имтиҳонга киришга рухсатберилган талабгорларнинг умумий рўйхатига киритилади.
Имтиҳонга киритилган, лекин топширилган ҳужжатлар асл нусхасининг белгилангантартибда топширилмаганлиги ёки қалбакилиги аниқланган тақдирда, имтиҳон натижалари бекорқилинади, бунда тўланган имтиҳон учун йиғим қайтарилмайди.
6. Иккинчи босқичда солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга талабгор Солиқмаслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун дастлабки малака имтиҳонига қабул қилинганталабгорларнинг рўйхатига киритилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
• солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга малака имтиҳонини топширишгарухсат бериш тўғрисида ариза нусхаси (3-сонли илова);
• имтиҳон учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банкнинг тўлов ҳужжати нусхаси.
Юқоридаги ҳужжатларни электрон тарзда https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSerr18O-GZ6IBOLYwACymKdvglNosZ44dS6UJdO-VL4U0lRdQ/viewform?usp=sf_link хаволага юборган талабгорлардан Дастлабки имтиҳонгакиритилган талабгорлар рўйхати шакллантирилади.
Ушбу ҳужжатларнинг асл нусхаси имтиҳон кунида талабгорни имтиҳонга киритишдан олдинрўйхатга олиш вақтида Имтиҳон комиссиясига тақдим этилади.
Дастлабки имтиҳонига келмаган талабгорларга тўланган имтиҳон учун йиғимқайтарилмайди.
2-боб. Имтиҳон комиссияси
7. Малака имтиҳонининг ўтказилишини назорат қилиш ва унинг натижаларини баҳолаш учункамида уч кишидан иборат, шу жумладан комиссия раиси билан бирга Имтиҳон комиссияситузилади.
8. Имтиҳон комиссиясининг таркиби Палата буйруғи билан тасдиқланади.
9. Имтиҳон ўтказиш санаси дастлабки малака имтиҳонига қабул қилинган талабгорларгаимтиҳон ўтказишдан беш кун олдин маълум қилинади.
10. Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун дастлабки малака имтиҳонига қабулқилинган талабгорларнинг рўйхати Имтиҳон комиссиясига малака имтиҳони бошланишиданолдин мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади.
11. Имтиҳон комиссияси имтиҳон тестларига рухсатсиз ёки тасодифан киришнинг олдиниолади, тестларни йўқ қилиш, ўзгартириш, блокировка қилиш, улардан нусха кўчириш, тарқатишдан ҳимоя қилиш учун зарур ташкилий ва техник чора-тадбирлар бажарилишинитаъминлайди.
12. Имтиҳонни топшириб бўлган талабгорнинг тестларни ечишда ушбу Регламентнинг 19-бандида кўрсатилган талабларни бузганлиги аниқланганда ёки ноқонуний йўл билан натижаларгаэришганига шубҳа қилинганда ушбу талабгорнинг имтиҳон натижалари бекор қилиниши юзасиданИмтиҳон комиссиясининг далолатномаси тузилади. Бунда талабгор аризасига кўра талабгор учунқайта имтиҳон ташкиллаштирилиши юзасидан Имтиҳон комиссияси қарор қабул қилиши мумкин.
3-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш
13. Малака имтиҳони реал вақт режимида, тест синови усулида, компьютердан фойдаланганҳолда ўтказилади.
14. Малака имтиҳони ўтказиладиган аудиториялар видеокузатув ускуналари билан жиҳозланганбўлиши лозим. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малакаимтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади.
15. Талабгорларни аудиторияга киритиш талабгорнинг паспорти ёки унинг шахсинитасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этилганда амалга оширилади.
Талабгор паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда малакаимтиҳонига қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган ҳисобланади.
16. Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун алоҳида ишчи стол ва компьютер техникаситақдим этилади.
17. Малака имтиҳони ўтказилаётган пайтда аудиторияда фақат талабгорлар, Имтиҳонкомиссияси аъзолари ва компьютер техникасига хизмат кўрсатувчи ва назорат қилувчи мутахассисбўлиши мумкин.
18. Имтиҳон комиссияси аъзоларига талабгорларга тест топшириқларининг мазмуни тўғрисидамаълумот бериш ва аудиторияни узрли сабабсиз тарк этиш тақиқланади.
19. Малака имтиҳони ўтказилаётган пайтда қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
• имтиҳон тест саволлари нусхасини тўлиқ ёки қисман кўпайтириш ва (ёки) тарқатиш (шу жумладан шпаргалкадан фойдаланиш);
• малака имтиҳони ўтказилаётган пайтда қонунчилик ҳужжатлари, йўриқнома материаллари, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан, уяли телефондан ёки бошқа ахборот технология воситаларидан (шу жумладан калькулятор сифатида) фойдаланиш;
• бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш;
• малака имтиҳони тугагунга қадар узрли сабабсиз аудиториядан чиқиб кетиш;
• аудиториядан узрли сабаб билан 5 минутдан ортиқ чиқиб кетиш;
• аудиториядан узрли сабаб билан 2 мартадан ортиқ чиқиб кетиш.
Ушбу талабларни бузган талабгор малака имтиҳонидан четлатилади.
Талабгорнинг ушбу талабларни бузганлиги имтиҳон тугагандан кейин аниқланган ҳолларда хам унинг имтиҳон натижалари бекор қилинади.
Малака имтиҳонидан четлатилган талабгорга нисбатан ёки имтиҳон натижалари бекорқилинганда Имтиҳон комиссиясининг далолатномаси тузилади.
20. Талабгорнинг барча шахсий нарсалари, шу жумладан мобил телефон ёки бошқа ахбороттехнологиялари воситалари (ўчирилган ҳолатда) махсус ажратилган жойда сақланади.
21. Талабгорга ўзи билан бирга ичимлик суви, дори ва малака имтиҳонини топшириш учунзарур бўлган бошқа воситалар (кўзойнак, линзалар) шаффоф идишда бўлишига рухсат этилади.
22. Малака имтиҳонини ўтказиш билан боғлиқ саволлар пайдо бўлганда, талабгор қўлиникўтариб, Имтиҳон комиссияси аъзосига (назоратчига) мурожаат қилади ва у яқинлашгандан сўнгбошқа талабгорларнинг эътиборини чалғитмаган ҳолда саволини беради.
4-боб. Талабгорни компьютер тестларидан ўтказиш
23. Компьютер тестларидан ўтказиш бошланишидан олдин имтиҳон комиссияси:
• талабгорларни малака имтиҳонини ўтказиш регламенти ва реал вақт режимида компьютер тестларидан ўтиш бўйича кўрсатма билан таништиради;
• талабгорларга компьютер тестларидан ўтиш учун махсус дастурий тизимга якка тартибдакириш имкониятини беради.
Талабгор малака имтиҳони, компьютер тестларидан ўтиш регламенти билан танишганинитасдиқлаш учун ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги рўйхатга имзо чекади ваимтиҳонга киритилади.
24. Компьютер тестлари бошланиши эълон қилингандан ва талабгор “Имтиҳон иштирокчисибланкаси”да (6-сонли илова) кўрсатилган шахсий логин ва паролини компьютер тизимигакиритган пайтдан бошлаб, имтиҳон топшириқларига кириш очилади ва компьютер синовлари учунажратилган вақт бошланади.
25. Компьютер тестлари талабгор томонидан мустақил равишда давлат ёки рус тилларидатопширилади (ихтиёрий).
26. Талабгорга компьютер тестларидан ўтиш учун 4 соат (240 дақиқа) вақт берилади.
27. Ҳар бир талабгорга имтиҳон тестлари тўплами базасидан тасодифий танлаш орқали реал вақт режимида автоматик тарзда шаклланадиган якка тартибдаги тестлар жамланмаси тушади.
28. Якка тартибдаги имтиҳон тестлари тўплами қуйидаги бўлимлар бўйича 80 та саволдан(тест) иборат бўлади, жумладан:
• Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш, Экспорт-импорт операциялари, шу жумладан валюта ва божхона назорати – 30;
• Солиқ ҳуқуқи, солиқ маъмуриятчилигидаги алоҳида масалалар, Трансфер нархнибелгилашда солиқ назорати ва Назорат килинадиган чет эл компанияларининг фойдасига соликсолиш, Солиқ маслаҳатининг ҳуқуқий асослари – 20;
• Молиявий хисоботнинг халкаро стандартлари асослари, Иқтисодий таҳлил, соликмаслахатчилари учун молиявий менеджмент, Таккослаш: БХМС – МХХС – Узб. Рес. Соликкодекси, Бухгалтерия хисоб ва ҳисоботи (БҲМС дастури бўйича ўқиган талабгорлар учун – Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, Таккослаш: БХМС – МХХС – Узб. Рес. Соликкодекси, Бухгалтерия хисоб ва ҳисоботи) – 15;
• Иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши, Суд тизими, низоларни ҳалқилиш – 15.
Тест топшириқларининг ҳар бир саволига кириб танишиш учун компьютер тизими талабгоручун очиқ бўлади. Тест топшириқлари саволларига жавоб бериш кетма-кетлиги талабгортомонидан мустақил равишда белгиланади. Барча тест топшириқларига жавоб бериш учунажратилган вақт давомида талабгорга жавоблари белгиланмаган тест топшириқларига қайтишгарухсат берилади.
29. Тест топшириқларига талабгорнинг кириш имконияти тест топшириғининг охирги саволигажавоб берилгандан сўнг барча тест топшириғининг саволлари бўйича жавоб учун ажратилган вақтякунланганда автоматик тарзда чекланади.
30. Талабгор тест топшириқларининг барчасига жавоб бериши шарт. Бунда жавобсизқолдирилган савол нотўғри берилган жавоб сифатида эътироф этилади.
31. Тест топшириқларига жавоб бериб бўлгандан сўнг ёки компьютер тест синовларигаажратилган вақт тугагандан сўнг талабгор қўлини кўтаради, унинг олдига Комиссия аъзосикелгандан сўнг, талабгор имтиҳон натижаларини “Имтиҳон иштирокчиси бланкаси”га (6-сонли илова) киритади ва унга имзо чекади.
32. Компьютер тест синовини тугатган талабгор аудиторияни тарк этиши шарт.
5-боб. Малака имтиҳони натижаларини расмийлаштириш
33. Компьютер тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг компьютер тест синовлари натижалари чоп этилади ва Имтиҳон комиссиясига тақдим этилади.
34. Малака имтиҳонининг натижалари у ўтказилган куни умумий Баённома биланрасмийлаштирилади.
35. Имтиҳон комиссияси баённомаси унинг барча аъзолари томонидан имзоланади ватасдиқлаш учун Палатага тақдим этилади.
Кейинчалик баённомалар 2 йил сақланади.
36. Талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисобланиши учун камидақуйидаги миқдордаги саволларга тўғри жавоб берган бўлиши лозим:
• Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш, Экспорт-импорт операциялари, шу жумладан валюта ва божхона назорати – 20;
• Солиқ ҳуқуқи, солиқ маъмуриятчилигидаги алоҳида масалалар, Трансфер нархни белгилашдасолиқ назорати ва Назорат килинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солик солиш, Солиқмаслаҳатининг ҳуқуқий асослари – 12;
• Молиявий хисоботнинг халкаро стандартлари асослари, Иқтисодий таҳлил, соликмаслахатчилари учун молиявий менеджмент, Таккослаш: БХМС – МХХС – Узб. Рес. Соликкодекси, Бухгалтерия хисоб ва ҳисоботи (БҲМС дастури бўйича ўқиган талабгорлар учун – Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, Таккослаш: БХМС – МХХС – Узб. Рес. Соликкодекси, Бухгалтерия хисоб ва ҳисоботи) – 9;
• Иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши, Суд тизими, низоларни ҳал қилиш– 9.
37. Тўланган имтиҳон учун йиғим малака имтиҳонини топширган ёки топшира олмаганталабгорларга қайтарилмайди.
38. Малака имтиҳонига келмаган талабгорларга тўланган имтиҳон учун йиғим қайтарилмайди
39. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларга «Солиқ маслаҳатчиси малакасертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисида»гиНизомда белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчиси сертификати берилади.
40. Имтиҳон комиссияси баённомаси расмийлаштирилгандан кейин ушбу Регламентнинг 19-бандида белгиланган талаблар бузилганлиги аниқланган тақдирда, имтиҳон натижалари бекорқилинади.
41. Агар сертификат берилгандан кейин ариза берувчи ушбу Қоидаларнинг 5-бандида кўрсатилган тақдим этилган ҳужжатларни сохталиги аниқланганда сертификатни амал қилиниши тугатилади.
6-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
(2025 йил 20 феврал 2-сонли Баённомаси ўзгаришлар киритилган)
42. Малака имтиҳони натижалари бўйича уларга нисбатан салбий қарор қабул қилинган талабгорлар малака имтиҳони ўтказилган кунидан бошлаб 3 календарь куни ичида Палатага апелляция аризасини киритиш ҳуқуқига эга. Апелляция аризаси ёзма шаклда тақдим этилади.
43. Ариза фақат қуйидаги ҳолларда берилади:
а) агар имтиҳон модулларидаги тестларга ёки топшириқларга жавоблар нотўғри бўлса ёки тўғри жавоблар бўлмаса;
б) ва агар берилган нотўғри жавоблар ёки тўғри жавобларнинг йўқлиги малака имтиҳони натижасининг салбий қарорига таъсир қилган бўлса.
44. Ариза ёзма равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 3 баравари миқдорига тенг бўлган миқдорид «Апелляция аризасини кўриб чиқиш учун йиғим» тўланганлигини тасдиқловчи квитансия билан бирга топширилиши керак.
45. Палатанинг буйруғи билан тузилган апелляция комиссияси тақдим этилган аризани 10 кун ичида кўриб чиқади ва апелляция натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
а) ушбу Қоидаларнинг 43-бандида кўрсатилган сабаблар йўқлиги, аризани ўз вақтида тақдим этмаслик, апелляция аризасини кўриб чиқиш учун йиғим тўланмаганлиги сабабли кўриб чиқишни рад этиш;
б) Имтихон комиссияси қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни рад етиш. Бунда рад этиш учун асослар қуйидагилар бўлиши мумкин: ушбу Регламентнинг 43-бандида кўрсатилган сабаблар малака имтиҳонининг ижобий натижасига таъсир қилмагани.
Бунда “Апелляция аризасини кўриб чиқиш учун тўланган йиғим” талабгорга қайтарилмайди;
в) имтиҳон Комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака имтиҳонини қайта топшириш санасини белгилаш.
46. Малака имтиҳонини қайта топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Палата малака имтиҳонини топширмаган деб топилган талабгор учун апелляция имтиҳон кунини белгилайди. Апелляция имтиҳон компьютердан фойдаланган ҳолда ёки қоғозда чоп этилган шаклда ўтказилади.
47. Апелляция имтиҳонини қайта топшириш натижалари бўйича имтиҳонни топширган деб ҳисобланган талабгорга малака сертификати умумий асосларда берилади. Қайта апелляцияга йўлқўйилмайди.
48. Мазкур Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатда Апелляция имтиҳон ушбу моддадакелтирилган тартибда ўтказилади.
7-боб. Қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш
49. Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ўқув дастурига ўзгартиришлар киритилган ёки имтиҳонўтказиш тартиби такомиллаштирилган тақдирда мазкур Регламентга қўшимча ва ўзгартиришларкиритилади.