СОЛИҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатчилиги фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, Солиқ маслаҳатчилари палатаси ўқув жараёнига қўйилган талабларни ишлаб чиқади ҳамда шартнома асосида солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан ушбу талабларнинг бажарилишини назорат қилади. Ушбу талаб мазкур Қонуннинг юқорида келтирилган моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ маслаҳатчилари палатаси ННТ томонидан тасдиқланган махсус курслар дастурлари бўйича солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга қўйилган талабларни белгилайди:
Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус курслар дастурлари орқали таълим бериш, қуйидаги таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади:
Тегишли лицензия олган ёки фаолиятини хабарнома тартибида амалга ошираётган ташкилотлар руйхатига киритилган;
Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатасидан аккредитациядан утган ва Аккредитация Гувоҳномасини олган.
таълим ташкилотлари, Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича махсус курслар дастурлари орқали таълим бериш жараёнида қуйидаги талабларни бажаришга мажбур:
а) лицензия талаблари ҳамда фаолиятни фаолиятини хабарнома тартибида амалга ошириш учун белгиланган талабларга риоя қилиш.
б) Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси ННТ (кейинги ўринларда – Палата) билан мазкур талабларни бажарилишини мониторинг қилиш учун шартнома тузиш.
в) ҳар бир бўлимни ўқитиш учун 4 пунктда белгиланган талабларга мувофиқ малакага эга бўлган мураббийлар (мураббийлар)ни жалб қилиш;
г) Тингловчиларни олдиндан Палатанинг расмий веб-сайти (pnk.uz) орқали ўқишга рўйхатдан ўтишини таъминлаш;
д) Бир гуруҳдаги тингловчиларнинг энг камида сони – 30 киши бўлган ҳолда дарсларни ўтказиш;
е) Дарсларда тингловчиларнинг иштирокини (давоматини) таъминлаш;
ж) Дарсларда материаллар, слайдлар, тестлар ва мисоллардан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
з) Гуруҳ дарслари бошланишидан олдин 3-пунктда белгиланган тегишли маълумотларни Палатага тақдим этиш;
и) ўқув жараёнига қўйилган талабларга риоя этилишини мониторинг қилиш учун Палата ходимларига ўқиш жойи ва масофавий шаклда ўтказиладиган дарсларга кириш имкониятини таъминлаш;
к) Палатага мақсадли бадаллар тўлаш ёки Палатанинг мақсадли бадаллар шаклидаги харажатларини қоплаш.Таълим ташкилотлари томонидан ҳар бир гуруҳ бўйича Палатага тақдим этиладиган маълумотлар:
а) дарслар ўтказиладиган манзил;
б) масофавий шаклда ўтказиладиган дарслар манзили ва кириш пароли (ҳавола);
в) дарслар дастури ва жадвали;
г) Мураббийлар Ф.И.Ш. ва улар ўқитадиган бўлимлар;
д) Мураббийлар (мураббийлар)нинг малакасини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
е) Тингловчиларнинг дарсларда қатнашиши ҳақида ойда бир марта тақдим этиладиган оралиқ маълумот.Мураббийлар (мураббийлар) учун малака талаблари:
а) «Солиқ ҳуқуқи» бўлими бўйича — камида 2 та мураббий: Палата аккредитациясидан ўтган, амалиётда солиқ маслаҳатчиси сифатида фаолият юритадиган ва солиқ органларида иш тажрибасига эга бўлган;
б) «Юридик ва жисмоний шахсларнинг солиққа тортиш» бўлими бўйича — камида 2 та мураббий: Палата аккредитациясидан ўтган, амалиётда солиқ маслаҳатчиси сифатида фаолият юритадиган ва солиқ органларида иш тажрибасига эга бўлган;
в) «Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот» бўлими бўйича — камида 1 та мураббий: Палата аккредитациясидан ўтган, ўқитувчилик ва амалий фаолият тажрибасига эга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида иш тажрибаси ёки аудитор сифатида ишлаган;
г) «Халқаро молиявий ҳисобот стандартларининг асослари» бўлими бўйича — камида 1 та мураббий: Палата аккредитациясидан ўтган, ўқитувчилик ва амалий фаолият тажрибасига эга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида иш тажрибаси ёки аудитор сифатида ишлаган;
д) «Иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш» бўлими бўйича — камида 2 та мураббий: Палата аккредитациясидан ўтган, ўқитувчилик тажрибаси эга ва юрист, юрисконсульт, адвокат ёки судья лавозимида иш тажрибасига эга;
е) «Экспорт-импорт операциялари, валюта ва божхона тартибга солиниши» фанидан — камида 1 та мураббий: Палата аккредитациясидан ўтган, ўқитувчилик тажрибаси эга ва ушбу йўналишда амалий фаолият юритиш тажрибасига эга;
ж) «Солиқ маслаҳатчилик учун кадастр ишлари» фанидан — камида 1 та мураббий: Палата аккредитациясидан ўтган, ўқитувчилик ва амалий фаолият тажрибасига эга ёки Кадастр агентлигида ишлаш тажрибасига эга;
з) «Молиявий менежмент» бўлими бўйича — камида 1 та мураббий: Палата аккредитациясидан ўтган, ўқитувчилик ва амалий фаолият тажрибасига эга;
и) «Солиқ маслаҳатчилигининг ҳуқуқий асослари» бўлими бўйича — камида 1 та мураббий: Палата аккредитациясидан ўтган, амалиётда солиқ маслаҳатчиси сифатида фаолият юритадиган ёки солиқ органларида иш тажрибасига эга. Мураббий аккредитацияси тўғрисида гувоҳномани олиш учун талабгор (мураббий) Палата томонидан аккредитациядан утган таълим ташкилотлари 2 та синов дарсини мувофақиятли ўтказиши керак.Мазкур талабларни бажарилишининг бузилиши, Палата томонидан белгиланган тартибда таълим ташкилотлари тингловчиларининг солиқ маслаҳатчиси сертификатини олиш учун имтиҳонга топширилган ҳужжатларини қабул қилишни рад этиш учун асос бўлиши мумкин.
Мазкур талабларни бажарилишини мониторинг қилиш Палата томонидан амалга оширилади.