Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари Палатаси ННТ
2024 йил 9 декабрдаги 3-сонли
Баённомаси билан
Тасдиқланган
2025 йил 20 феврал 2-сонли Баённомада
киритилган ўзгаришлар билан

Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш
учун малака имтиҳонини ўтказиш
РЕГЛАМЕНТИ
(янги нашрда)

Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонунига  мувофиқ солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини бериш учун малака имтиҳонини ўтказиш тартиб-таомилларини белгилайди.   

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза билан Солиқ маслаҳатчилари палатасига (кейинги ўринларда – Палата) мурожаат қилишга ҳақли.

Малака имтиҳони Палата томонидан ўтказилади. Палата тест синовларини ўтказиш учун ихтисослаштирилган юридик шахсларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.

Малака сертификатини олишга доир малака имтиҳонида иштирок этиш учун талабгор томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 2 баравари миқдорига тенг ҳамда имтиҳон ўтказишга сарфланган харажатларни қоплаш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорига тенг бўлган, жами бўлиб БҲМнинг 3 (уч)  баравари миқдорига тенг бўлган имтиҳон учун йиғим тўланади.

  1. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

талабгор – малака сертификатини олишга талабгор бўлган ва белгиланган тартибда хужжатлар тақдим этган жисмоний шахс;

малака имтиҳони – талабгорнинг солиқ маслаҳати бўйича билим даражаси сертификатини олиш талабларига мос келишини текширишга йўналтирилган, тест синови шаклида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган имтиҳон; 

Имтиҳонга киришга рухсат берилган талабгорларнинг умумий рўйхати – имтиҳонга қатнашиш учун талабгорлардан шаклланадиган рўйхат. Ушбу рўйхат https://forms.gle/bR8Qnnjw1vMwuZg98  хаволага талаб этилган ҳужжатларни электрон тарзда тўлиқ юборган талабгорлардан шаклланади.

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун дастлабки малака имтиҳонига қабул қилинган талабгорларнинг рўйхати – куни олдиндан тайин қилинган имтиҳонда қатнашадиган талабгорларнинг рўйхати. Ушбу рўйхат дастлабки имтиҳонда қатнашиш учун https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSerr18O-GZ6IBOLYwACymKdvglNosZ44dS6UJdO-VL4U0lRdQ/viewform?usp=sf_link хаволага  ариза юборган ва имтиҳон учун йиғим тўлаган талабгорлардан шакллантирилади. Ушбу талабгорлар Имтиҳонга киришга рухсат берилган талабгорларнинг умумий рўйхатига олдин киритилган бўлиши лозим.

  1. Талабгор бир вақтнинг ўзида қуйидаги талабларга жавоб берадиган шахс бўлиши керак:
  • олий маълумотга эга;
  • белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича курсни ўтаган;
  • камида беш йил иш стажига, шу жумладан иқтисодий ёки юридик мутахассислик бўйича камида икки йил иш стажига эга.

Олий таълим муассасасини “Солиқлар ва солиқ солиш” мутахассислиги бўйича тамомлаган талабгорлар учун, агар ўз мутахассислиги бўйича ишлаган бўлса, иш стажи камида икки йил бўлиши талаб этилади.

  1. Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга талабгор ҳужжатларни қуйидаги икки босқичда тақдим этади:
  • биринчи босқичдаИмтиҳонга киришга рухсат берилган талабгорларнинг умумий рўйхатига киритилиш учун ҳужжатлар;
  • иккинчи босқичда Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун дастлабки малака имтиҳонига қабул қилинган талабгорларнинг рўйхатига киритиш учун ҳужжатлар.
  1. Биринчи босқичда солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга талабгор Имтиҳонга киришга рухсат берилган талабгорларнинг умумий рўйхатига киритилиши учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда “Умумий рўйхатга киритиш тўғрисида ариза”ни (1-сонли илова) тақдим этади:

а) тўлдирилган маълумотнома  (2-сонли илова);

б) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномаси нусхалари; 

в) Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқномада (ЎзР АВ рўйхат рақами  402, 29.01.1998й.) белгиланган тартибда юритилган меҳнат дафтарчаси (иш жойида тасдиқланган нусхаси, асл нусхаси қайтарилади) ёки Ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (Низом, ЎзР ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорига илова). Чет эллик фуқаролар стажини нотариал тасдиқлаши лозим;

г) 3 х 4 ўлчамидаги электрон фотосурат (сўнгги 12 ой мобайнида олинган);

д) Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган таълим муассасасида солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси.

Бунда ўқув курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг ҳақиқий деб топилиши қуйидаги шартлар билан белгиланади:

  • ўқитган таълим муассасаси Палата томонидан белгиланган ўқитиш шартлари ва талабларига жавоб бериши;
  • таълим муассасаси Палата томонидан аккредитация қилинган ва Палата расмий вэб–сайти руйхатида жойлаштирилган;
  • ўқитган таълим муассасаси ўқитиш даври учун ўқиш жараёнини мониторинг қилиш бўйича Палата билан шартнома тузган бўлиши;
  • ўқиш тугаган санадан бошлаб имтиҳонга кириш учун ариза топширилган санага қадар уч йилдан кўп вақт ўтмаган бўлиши;

е) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси. 

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар юқоридагиларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эгалигини тасдиқловчи ҳужжат ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома тақдим қилади.

Кўрсатилган ҳужжатларнинг сканер қилинган нусхаси https://forms.gle/bR8Qnnjw1vMwuZg98 хаволага юборилади, асл нусхаси имтиҳон кунидан кечиктирмасдан Палатага тақдим этилади.

Республика вилоятларида яшайдиган талабгорларга ҳужжатларнинг асл нусхасини имтиҳон кунида талабгорни имтиҳонга киритишдан олдин рўйхатга олиш вақтида Имтиҳон комиссиясига тақдим этиш рухсат этилади.

Ҳужжатларни тўлиқ ва тўғри тартибда топширган талабгорлар Имтиҳонга киришга рухсат берилган талабгорларнинг умумий рўйхатига киритилади.

Имтиҳонга киритилган, лекин топширилган ҳужжатлар асл нусхасининг белгиланган тартибда топширилмаганлиги ёки қалбакилиги аниқланган тақдирда, имтиҳон натижалари бекор қилинади, бунда тўланган имтиҳон учун йиғим қайтарилмайди.

  1. Иккинчи босқичда солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга талабгор Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун дастлабки малака имтиҳонига қабул қилинган талабгорларнинг рўйхатига киритилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
  • солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида ариза нусхаси (3-сонли илова);
  • имтиҳон учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банкнинг тўлов ҳужжати нусхаси.

Юқоридаги ҳужжатларни   электрон тарзда https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSerr18O-GZ6IBOLYwACymKdvglNosZ44dS6UJdO-VL4U0lRdQ/viewform?usp=sf_link хаволага юборган талабгорлардан Дастлабки имтиҳонга киритилган талабгорлар рўйхати шакллантирилади.

Ушбу ҳужжатларнинг асл нусхаси имтиҳон кунида талабгорни имтиҳонга киритишдан олдин рўйхатга олиш вақтида Имтиҳон комиссиясига тақдим этилади.

Дастлабки имтиҳонига келмаган талабгорларга тўланган имтиҳон учун йиғим қайтарилмайди.  

2-боб. Имтиҳон комиссияси

  1. Малака имтиҳонининг ўтказилишини назорат қилиш ва унинг натижаларини баҳолаш учун камида уч кишидан иборат, шу жумладан комиссия раиси билан бирга Имтиҳон комиссияси тузилади.
  2. Имтиҳон комиссиясининг таркиби Палата буйруғи билан тасдиқланади.
  3. Имтиҳон ўтказиш санаси дастлабки малака имтиҳонига қабул қилинган талабгорларга имтиҳон ўтказишдан беш кун олдин маълум қилинади.
  4. Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун дастлабки малака имтиҳонига қабул қилинган талабгорларнинг рўйхати Имтиҳон комиссиясига малака имтиҳони бошланишидан олдин мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда тақдим этилади.
  5. Имтиҳон комиссияси имтиҳон тестларига рухсатсиз ёки тасодифан киришнинг олдини олади, тестларни йўқ қилиш, ўзгартириш, блокировка қилиш, улардан нусха кўчириш, тарқатишдан ҳимоя қилиш учун зарур ташкилий ва техник чора-тадбирлар бажарилишини таъминлайди.
  6. Имтиҳонни топшириб бўлган талабгорнинг тестларни ечишда ушбу Регламентнинг 19-бандида кўрсатилган талабларни бузганлиги аниқланганда ёки ноқонуний йўл билан натижаларга эришганига шубҳа қилинганда ушбу талабгорнинг имтиҳон натижалари бекор қилиниши юзасидан Имтиҳон комиссиясининг далолатномаси тузилади. Бунда талабгор аризасига кўра талабгор учун қайта имтиҳон ташкиллаштирилиши юзасидан Имтиҳон комиссияси қарор қабул қилиши мумкин.
 
3-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш
  1. Малака имтиҳони реал вақт режимида, тест синови усулида, компьютердан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
  2. Малака имтиҳони ўтказиладиган аудиториялар видеокузатув ускуналари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади.
  3. Талабгорларни аудиторияга киритиш талабгорнинг паспорти ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этилганда амалга оширилади.

Талабгор паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда малака имтиҳонига қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган ҳисобланади. 

  1. Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун алоҳида ишчи стол ва компьютер техникаси тақдим этилади.
  2. Малака имтиҳони ўтказилаётган пайтда аудиторияда фақат талабгорлар, Имтиҳон комиссияси аъзолари ва компьютер техникасига хизмат кўрсатувчи ва назорат қилувчи мутахассис бўлиши мумкин.
  3. Имтиҳон комиссияси аъзоларига талабгорларга тест топшириқларининг мазмуни тўғрисида маълумот бериш ва аудиторияни узрли сабабсиз тарк этиш тақиқланади.
  4. Малака имтиҳони ўтказилаётган пайтда қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
  • имтиҳон тест саволлари нусхасини тўлиқ ёки қисман кўпайтириш ва (ёки) тарқатиш (шу жумладан шпаргалкадан фойдаланиш);
  • малака имтиҳони ўтказилаётган пайтда қонунчилик ҳужжатлари, йўриқнома материаллари, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан, уяли телефондан ёки бошқа ахборот технология воситаларидан (шу жумладан калькулятор сифатида) фойдаланиш;
  • бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш;
  • малака имтиҳони тугагунга қадар узрли сабабсиз аудиториядан чиқиб кетиш;
  • аудиториядан узрли сабаб билан 5 минутдан ортиқ чиқиб кетиш;
  • аудиториядан узрли сабаб билан 2 мартадан ортиқ чиқиб кетиш.

Ушбу талабларни бузган талабгор малака имтиҳонидан четлатилади.

Талабгорнинг ушбу талабларни бузганлиги имтиҳон тугагандан кейин аниқланган ҳолларда хам унинг имтиҳон натижалари бекор қилинади.

Малака имтиҳонидан четлатилган талабгорга нисбатан ёки имтиҳон натижалари бекор қилинганда Имтиҳон комиссиясининг далолатномаси тузилади.

  1. Талабгорнинг барча шахсий нарсалари, шу жумладан мобил телефон ёки бошқа ахборот технологиялари воситалари (ўчирилган ҳолатда) махсус ажратилган жойда сақланади.
  2. Талабгорга ўзи билан бирга ичимлик суви, дори ва малака имтиҳонини топшириш учун зарур бўлган бошқа воситалар (кўзойнак, линзалар) шаффоф идишда бўлишига рухсат этилади.
  3. Малака имтиҳонини ўтказиш билан боғлиқ саволлар пайдо бўлганда, талабгор қўлини кўтариб, Имтиҳон комиссияси аъзосига (назоратчига) мурожаат қилади ва у яқинлашгандан сўнг бошқа талабгорларнинг эътиборини чалғитмаган ҳолда саволини беради.
 
4-боб. Талабгорни компьютер тестларидан ўтказиш
  1. Компьютер тестларидан ўтказиш бошланишидан олдин имтиҳон комиссияси:
  • талабгорларни малака имтиҳонини ўтказиш регламенти ва реал вақт режимида компьютер тестларидан ўтиш бўйича кўрсатма билан таништиради;
  • талабгорларга компьютер тестларидан ўтиш учун махсус дастурий тизимга якка тартибда кириш имкониятини беради.

Талабгор малака имтиҳони, компьютер тестларидан ўтиш регламенти билан танишганини тасдиқлаш учун ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги рўйхатга имзо чекади ва имтиҳонга киритилади.

  1. Компьютер тестлари бошланиши эълон қилингандан ва талабгор “Имтиҳон иштирокчиси бланкаси”да (6-сонли илова)кўрсатилган шахсий логин ва паролини компьютер тизимига киритган пайтдан бошлаб, имтиҳон топшириқларига кириш очилади ва компьютер синовлари учун ажратилган вақт бошланади.
  2. Компьютер тестлари талабгор томонидан мустақил равишда давлат ёки рус тилларида топширилади (ихтиёрий).
  3. Талабгорга компьютер тестларидан ўтиш учун 4 соат (240 дақиқа) вақт берилади.
  4. Ҳар бир талабгорга имтиҳон тестлари тўплами базасидан тасодифий танлаш орқали реал вақт режимида автоматик тарзда шаклланадиган якка тартибдаги тестлар жамланмаси тушади.
  5. Якка тартибдаги имтиҳон тестлари тўплами қуйидаги бўлимлар бўйича 80 та саволдан (тест) иборат бўлади, жумладан:
  • Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш, Экспорт-импорт операциялари, шу жумладан валюта ва божхона назорати – 30;
  • Солиқ ҳуқуқи, солиқ маъмуриятчилигидаги алоҳида масалалар, Трансфер нархни белгилашда солиқ назорати ва Назорат килинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солик солиш, Солиқ маслаҳатининг ҳуқуқий асослари – 20;
  • Молиявий хисоботнинг халкаро стандартлари асослари, Иқтисодий таҳлил, солик маслахатчилари учун молиявий менеджмент, Таккослаш: БХМС – МХХС – Узб. Рес. Солик кодекси, Бухгалтерия хисоб ва ҳисоботи – 15;
  • Иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши, Суд тизими, низоларни ҳал қилиш – 15.

Тест топшириқларининг ҳар бир саволига кириб танишиш учун компьютер тизими талабгор учун очиқ бўлади. Тест топшириқлари саволларига жавоб бериш кетма-кетлиги талабгор томонидан мустақил равишда белгиланади. Барча тест топшириқларига жавоб бериш учун ажратилган вақт давомида талабгорга жавоблари белгиланмаган тест топшириқларига қайтишга рухсат берилади.

  1. Тест топшириқларига талабгорнинг кириш имконияти тест топшириғининг охирги саволига жавоб берилгандан сўнг барча тест топшириғининг саволлари бўйича жавоб учун ажратилган вақт якунланганда автоматик тарзда чекланади.
  2. Талабгор тест топшириқларининг барчасига жавоб бериши шарт. Бунда жавобсиз қолдирилган савол нотўғри берилган жавоб сифатида эътироф этилади.
  3. Тест топшириқларига жавоб бериб бўлгандан сўнг ёки компьютер тест синовларига ажратилган вақт тугагандан сўнг талабгор қўлини кўтаради, унинг олдига Комиссия аъзоси келгандан сўнг, талабгор имтиҳон натижаларини “Имтиҳон иштирокчиси бланкаси”га (6-сонли илова)киритади ва унга имзо чекади.
  4. Компьютер тест синовини тугатган талабгор аудиторияни тарк этиши шарт.
 
5-боб. Малака имтиҳони натижаларини расмийлаштириш
  1. Компьютер тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг компьютер тест синовлари натижалари чоп этилади ва Имтиҳон комиссиясига тақдим этилади.
  2. Малака имтиҳонининг натижалари у ўтказилган куни умумий Баённома билан расмийлаштирилади.
  3. Имтиҳон комиссияси баённомаси унинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва тасдиқлаш учун Палатага тақдим этилади.

Кейинчалик баённомалар 2 йил сақланади.

  1. Талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисобланиши учун камида қуйидаги миқдордаги саволларга тўғри жавоб берган бўлиши лозим:
  • Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш, Экспорт-импорт операциялари, шу жумладан валюта ва божхона назорати – 20;
  • Солиқ ҳуқуқи, солиқ маъмуриятчилигидаги алоҳида масалалар, Трансфер нархни белгилашда солиқ назорати ва Назорат килинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солик солиш, Солиқ маслаҳатининг ҳуқуқий асослари – 12;
  • Молиявий хисоботнинг халкаро стандартлари асослари, Иқтисодий таҳлил, солик маслахатчилари учун молиявий менеджмент, Таккослаш: БХМС – МХХС – Узб. Рес. Солик кодекси, Бухгалтерия хисоб ва ҳисоботи – 9;
  • Иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши, Суд тизими, низоларни ҳал қилиш – 9.
  1. Тўланган имтиҳон учун йиғим малака имтиҳонини топширган ёки топшира олмаган талабгорларга қайтарилмайди.
  2. Малака имтиҳонига келмаган талабгорларга тўланган имтиҳон учун йиғим қайтарилмайди
  3. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларга «Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган тартибда солиқ маслаҳатчиси сертификати берилади.
  4. Имтиҳон комиссияси баённомаси расмийлаштирилгандан кейин ушбу Регламентнинг 19-бандида белгиланган талаблар бузилганлиги аниқланган  тақдирда, имтиҳон натижалари бекор қилинади.
  5. Агар сертификат берилгандан кейин ариза берувчи ушбу Қоидаларнинг 5-бандида кўрсатилган тақдим этилган ҳужжатларни сохталиги аниқланганда сертификатни амал қилиниши тугатилади. 
 
6-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
(2025 йил 20 феврал 2-сонли Баённомаси ўзгаришлар киритилган)
  1. Малака имтиҳони натижалари бўйича уларга нисбатан салбий қарор қабул қилинган талабгорлар малака имтиҳони ўтказилган кунидан бошлаб 3 календарь куни ичида Палатага апелляция аризасини киритиш ҳуқуқига эга. Апелляция аризаси ёзма шаклда тақдим этилади.
  2. Ариза фақат қуйидаги ҳолларда берилади:
а) агар имтиҳон модулларидаги тестларга ёки топшириқларга жавоблар нотўғри бўлса ёки тўғри жавоблар бўлмаса;
б) ва агар берилган нотўғри жавоблар ёки тўғри жавобларнинг йўқлиги малака имтиҳони натижасининг салбий қарорига таъсир қилган бўлса.
  1. Ариза ёзма равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 3 баравари миқдорига тенг бўлган миқдорид «Апелляция аризасини кўриб чиқиш учун йиғим» тўланганлигини тасдиқловчи квитансия билан бирга топширилиши керак.
  2. Палатанинг буйруғи билан тузилган апелляция комиссияси тақдим этилган аризани 10 кун ичида кўриб чиқади ва апелляция натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
а) ушбу Қоидаларнинг 43-бандида кўрсатилган сабаблар йўқлиги, аризани ўз вақтида тақдим этмаслик, апелляция аризасини кўриб чиқиш учун йиғим тўланмаганлиги сабабли кўриб чиқишни рад этиш;
б) Имтихон комиссияси қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни рад етиш. Бунда рад этиш учун асослар қуйидагилар бўлиши мумкин: ушбу Регламентнинг 43-бандида кўрсатилган сабаблар малака имтиҳонининг ижобий натижасига таъсир қилмагани.
Бунда “Апелляция аризасини кўриб чиқиш учун тўланган йиғим” талабгорга қайтарилмайди;
в) имтиҳон Комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака имтиҳонини қайта топшириш санасини белгилаш.
  1. Малака имтиҳонини қайта топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Палата малака имтиҳонини топширмаган деб топилган талабгор учун апелляция имтиҳон кунини белгилайди. Апелляция имтиҳон компьютердан фойдаланган ҳолда ёки қоғозда чоп этилган шаклда ўтказилади.
  2. Апелляция имтиҳонини қайта топшириш натижалари бўйича имтиҳонни топширган деб ҳисобланган талабгорга малака сертификати умумий асосларда берилади. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.
  3. Мазкур Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган ҳолатда Апелляция имтиҳон ушбу моддада келтирилган тартибда ўтказилади.
7-боб. Қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш
  1. Солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ўқув дастурига ўзгартиришлар киритилган ёки имтиҳон ўтказиш тартиби такомиллаштирилган тақдирда мазкур Регламентга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.