Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрдаги "Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

15 октября 2020 г. 19:09

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрдаги "Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги №ПҚ-4846 сонли Қарори юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 сентябрдаги "Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги №ПҚ-4846 сонли Қарори солиқ маслаҳати институтини ривожлантириш ва солиқ маъмуриятини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан:

    солиқ маслаҳат ташкилотларининг ваколатлари кенгайтирилди, жумладан:

    - уларнинг хулосалари мавжуд бўлган тақдирда, солиқ органлари риск даражаси паст ва охирги 3 йилда йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудити ўтказилмайди;

    - солиқ маслаҳатчиларига суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларда компьютер технологиялари, алоқа воситалари, аудио ва видео ёзиб олувчи воситалардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

    - cолиқ маслаҳатларида 3 йил давомида қатнашмаганлиги учун Солиқ маслаҳатчиси гувоҳномасини бекор қилиш тақиқланади, агар шахс меҳнат фаолиятини адвокатлик бирлашмалари, аудиторлик ташкилотлари, шунингдек бухгалтерия хизматини кўрсатадиган бошқа юридик шахсларда амалга ошириб келган ҳолатларда.

    Хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда, 2021 йил 1 январдан бошлаб Молия вазирлигининг солиқ маслаҳатчилари фаолиятини тартибга солиш бўйича қуйидаги функциялари Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилади:

  • солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш;
  • солиқ маслаҳатчиси малака гувоҳномасини бериш, тўхтатиш ва бекор қилиш;
  • солиқ маслаҳатчиларини ўқитиш ва малака ошириш дастурларини тасдиқлаш;
  • солиқ маслаҳатчилари реестрини юритиш.

    Молия вазирлигига қуйидагилар юклатилади:

    Палатага солиқ бўйича маслаҳатчилар учун ўқув курсларини, шу жумладан масофадан ўқитиш шаклида, шунингдек солиқ маслаҳатчилари учун малака имтиҳонларини тайёрлаш ва ўтказишда ёрдам бериш;

    2021 йил 1 апрелгача солиқ маслаҳати соҳасини ўзини ўзи бошқаришнинг асосий қоидаларини белгилайдиган ва самарали фаолият кўрсатадиган солиқ маслаҳатчилари институтини шакллантиришга имкон берадиган "Солиқ маслаҳати тўғрисида" ги қонун лойиҳасини янги таҳрирда ишлаб чиқиш.

    Маълумот учун: Ўзбекистонда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари сони 86 тани, солиқ маслаҳатчилари 143 тани ташкил этади (01.09.2020 йил ҳолатига кўра).