Ўз СМП










Бошқарувининг 2022 йил














02.02.2022 й.даги 1-сон












Баённомасига илова




Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонини ўтказиш вақтинчалик

РЕГЛАМЕНТИ


Мазкур регламент Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.09.2020 йилдаги “Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4846- сонли Қарорига мувофиқ солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш тартиб – таомилларини белгилайди.



1-боб. Умумий қоидалар


1 Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

талабгор –– малака сертификатини олишга талабгор бўлган ва белгиланган тартибда хужжатлар тақдим этган жисмоний шахс;

малака имтиҳони – талабгорнинг солиқ маслаҳати бўйича фаолияти соҳасидаги касбий билимларини текшириш шакли.

3. Талабгор қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

а) олий маълумотга эга бўлиши;

б) ваколатли орган томонидан тасдиқланган дастур бўйича солиқ маслаҳатига ўқишни амалга оширувчи ташкилотларда махсус ўқиганлиги ҳақида сертификатга эга бўлиши;

в) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин камида беш йил иш стажига, шу жумладан, камида икки йил иқтисодий ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажига эга бўлиши.

4. Солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олишга талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган холда малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида аризани тақдим этади:

а) тўлдирилган анкета;

б) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги гувоҳномаси (нусхалар олинади, асллари қайтарилади);

в) меҳнат дафтарчаси (нусха олинади, асли қайтарилади) ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

г) 3 х 4 ўлчамида икки дона рангли фотосурат (сўнгги 12 ой мобайнида қилинган);

д) Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда акредитациядан ўтган таълим муассасасида солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси ёки белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси (агар ўқиш тугаган санадан бошлаб ҳужжатларни топшириш санасига қадар уч йилдан кўп вақт ўтмаган бўлса, у ҳақиқий деб топилади).

е) малака имтиҳонига қатнашиш ва малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати;

ж) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат нусхаси.

Кўрсатилган ҳужжатлар бир нусхада, имзоланган ҳолда ўзи томонидан ёки етказилганлиги тўғрисида хабар қилган ҳолда буюртма хат билан тақдим этилади.


2-боб. Имтиҳон комиссияси

  1. Малака имтиҳонининг ўтказилишини назорат қилиш ва унинг натижаларини баҳолаш учун камида тўрт кишидан иборат Имтиҳон комиссияси тузилади, шу жумладан комиссия раиси.

  2. Имтиҳон ўтказиш куни имтиҳон ўтказишдан 5 кун олдин хужжат топширган талабгорларга элон қилинади.

  3. Имтиҳон комиссиясининг шахсий таркиби Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилар палатаси буйруғи билан тасдиқланади.

  4. Имтиҳон комиссиясига малака имтиҳони бошланишидан олдин мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ шаклда малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган талабгорлар рўйхати тақдим этилади.

  5. Имтиҳон комиссияси имтиҳон тестларини, уларга рухсатсиз ёки тасодифан кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блокировка қилиш, нусха кўчириш, тестларни тарқатишдан ҳимоя қилиш учун зарур ташкилий ва техник чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлайди.

З-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш

  1. Малака имтиҳони реал вақт режимида, тест синови усулида, компьютердан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

  2. Малака имтиҳони ўтказиладиган аудиториялар видеокузатув ускуналари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади.

  3. Талабгорларни аудиторияга киритиш паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этилганда амалга оширилади.

Талабгор паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда малака имтиҳонига қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган ҳисобланади. Бунда талабгор навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади.

  1. Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун алоҳида ишчи стол ва компьютер техникаси тақдим этилади.

  2. Малака имтиҳони пайтида аудиторияда фақат талабгорлар, Имтиҳон комиссияси аъзолари ва компютер техникасига хизмат кўрсатувчи ва назорат қилувчи мутахассис бўлиши мумкин.

  3. Талабгорларга тест топшириқларининг мазмуни тўғрисида маълумот бериш ва аудиторияни узрли сабабларсиз тарк этиш Имтиҳон комиссияси аъзоларига тақиқланади.

  4. Малака итиҳони пайтида қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

имтиҳон тест саволларини тўлиқ ёки қисман кўпайтириш ва(ёки) тарқатиш (шу жумалдан шпаргалкадан фойдаланиш);

малака имтиҳони ўтказилаётган пайтда қонунчилик ҳужжатлари, йўриқнома материаллари, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан, уяли телефондан ёки бошқа ахборот технология воситаларидан (шу жумладан калькулятор сифатида) фойдаланиш;

бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш;

малака имтиҳони тугагунга қадар, узрли сабабсиз аудиториядан чиқиб кетиш.

Ушбу талабларини бузган талабгор малака имтиҳонидан четлатилади.

Ушбу талабларини бузганлииги имтихон тугагандан кейин аниқланган холларда талабгорнинг имтиҳон натижалари бекор қилинади.

Малака имтиҳонидан четлатилган талабгорга нисбатан ёки имтиҳон натижалари бекор қилинда Имтиҳон комиссиясининг далолатномаси тузилади.

  1. Талабгорнинг барча шахсий нарсалари, шу жумладан мобил телефон ёки бошқа ахборот технологиялари воситалари (ўчирилган ҳолатда) махсус ажратилган жойда сақланади. Талабгорга ўзи билан бирга ичимлик суви, дори ва малака имтиҳонини топшириш учун зарур бўлган бошқа воситалар (кўзойнак, линзалар) бўлишига рухсат этилади.

  2. Малака имтиҳонини ўтказиш билан боглиқ саволлар пайдо бўлганда, талабгор қўлини кўтариб имтиҳон комиссияси аъзосига (назоратчига) мурожаат қилади ва яқинлашгандан сўнг бошқа талабгорларнинг эътиборини чалгитмасдан саволини беради.

  1. боб. Талабгорни компьютерда тестдан ўтказиш

  1. Компьютер орқали тест ўтказиш бошланишидан олдин, имтиҳон комиссияси:

талабгорларга малака имтиҳонини ўтказиш регламенти ва реал вақт режимида компьютер тестларидан ўтиш бўйича кўрсатма билан таништиради;

талабгорларга компьютер тестларидан ўтиш учун махсус дастурий тизимига якка тартибда кириш имкониятини беради.

Талабгор малака имтиҳони, компютер тестларидан ўтиш регламенти билан танишишганини тасдиқлаш учун ушбу мазкур Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги руйхатга имзо чекади ва имтихонга киритилади.

  1. Компьютер тестлари бошланиши эълон қилингандан ва талабгор шахсий логин ва паролини компютер тизимига киритган пайтдан бошлаб, имтиҳон топшириқларига кириш очилади ва компютер синовлари учун ажратилган вақт бошланади.

  2. Компьютер тестлари талабгор томонидан мустақил равишда давлат ёки рус тилида топширилади (ихтиёрий).

  3. Талабгорга компьютер орқали тест синовларидан ўтиш учун 3 соат (180 дақиқа) вақт берилади.

  4. Ҳар бир талабгорга имтиҳон тестлар тўплами базасидан тасодифий танлаш орқали реал вақт режимида автоматик тарзда шакилланадиган якка тартибдаги тестлар жамланмаси тушади.

  5. Якка тартибдаги имтиҳон тестлар тўплами қуйидаги бўлимлар бўйича 60 та саволдан иборат бўлади, жумладан:

  • юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш - 25;






  • бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи - 15;






  • солиқ ҳуқуқи, иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари - 20.

Тест топшириқларининг ҳар бир саволига кириб танишиш учун талабгорга очиқ бўлади. Тест топшириқлари саволларига жавоб бериш кетма-кетлиги талабгор томонидан мустакил равишда белгиланади. Барча тест топшириқларига жавоб бериш учун ажратилган вақт давомида талабгорга жавоблари белгиланмаган тест топшириқларига қайтишга рухсат берилади.

  1. Тест топшириқларига талабгорнинг кириш имкони тест топшириғининг охирги саволига жавоб бергандан сўнг барча тест топшириғининг саволлари бўйича жавоб учун ажратилган вақт якунланганда автоматик тарзда чекланади.

  2. Талабғор тест топшириқларига барчасига жавоб бериши шарт. Бунда жавоб бермаган саволи нотўғри берган деб ҳисобланади.

  3. Тест топшириқларига жавоб бериб бўлгандан сўнг ёки компютер тест синовларига ажратилган вақт тугагандан сўнг талабгор қўлини кўтаради, унинг олдига комиссия аъзиси келгандан сўнг, талабгор имтиҳон натижалари билан танишади ва бу хақда комиссия аъзоси (назоратчи) “Талабгор варақаси”га имзо чекадилар.

  4. Компютер тест синовини тугатган талабгор аудиторияни тарк этиши шарт.


  1. боб. Малака имтиҳони натижаларини расмийлаштириш

  1. Компютер тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг, компютер тест синовлари натижалари чоп этилади ва имтиҳон комиссиясига тақдим этилади.

  2. Малака имтиҳонининг натижалари у ўтказилган куни умумий Баённома билан расмийлаштирилади.

  3. Имтиҳон комиссияси баённомаси унинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилар палатасига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Кейинчалик баённомалар 2 йил сақланади.

  1. Талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланиши учун

камида қуйидаги миқдордаги саволларга тўғри жавоб бериши лозим:

- тест натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўғри жавоблар миқдори 45 ва ундан ортиқ, яъни имтиҳон тестларидаги мавжуд саволлар умумий миқдорининг камида 75 фоизини ташкил этиши керак.

- бироқ тўғри жавоблар қуйидагилардан кам бўлиши керак эмас:

юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш - 15;

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи - 9;

солиқ ҳуқуқи, иқтисодий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ва солиқ маслаҳати беришнинг ҳуқуқий асослари - 12.

  1. Малака имтиҳонини топширган, топшира олмаган ва малака имтиҳонига келмаган талабгорларга малака имтиҳонига қатнашиш ва ҳужжатларни текшириш учун тўланган йигим қайтарилмайди. Бироқ малака имтиҳонига келмаган талабгорлар аризаси билан тўланган йигимни кейинги имтиҳонга ҳисобга олиниши сўралгани бундан мустасно.

  2. Малака имтиҳонини мувофақиятли топширган талабгорларга солиқ маслаҳатчиси сертификати берилади, бунда сертификат чоп этиш билан боғлиқ харажатлар солиқ маслаҳатчи томонидан қопланади.

  3. Агар талабгор малака имтиҳонини топшириш учун икки марта келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилади.

  4. Малака имтиҳонини топшира олмаган талабгорга ҳужжатлар қайтиб берилади. Ҳужжатларни қайта топшириш мазкур Регламентда белгиланган тартибда амалга оширилади.