илова
Солиқ
маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги
ВАҚТИНЧАЛИК
НИЗОМИ
Мазкур
Низом Ўзбекистон Республикаси «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги
Қонунининг 12-моддасига мувофиқ солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш
тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ солиқ маслаҳатчилари ўз малакаларини ошириб боришлари шарт.
2.
Солиқ маслаҳатчилари касбий билимлар ва кўникмаларга эга бўлиши ҳамда уларни
солиқ маслаҳатчилари ташкилоти таркибида солиқ маслаҳати бўйича сифатли
хизматлар кўрсатиш учун етарли бўлган даражада сақлаб туриши керак.
3.
Солиқ маслаҳати соҳасидаги касбий билимларни, маҳоратни ва кўникмаларни янгилаб
бориш ва чуқурлаштириш солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш деб эътироф
этилади.
4.
Солиқ маслаҳатчилари ўз малакаларини Солиқ маслаҳатчилар палатаси томонидан
тасдиқланган ўқув дастури асосида ошириб боришади.
5.
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш мазкур Низомга 1-илова қилинган ўқув
дастури асосида ўтказилади.
II. Таълим муассасаларида солиқ
маслаҳатчиларининг малакасини ошириш
6. Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш
Солиқ маслаҳатчилар палатаси хузуридаги таълим ташкилотларида амалга оширилади.
2022
йил 1 ноябрига қадар малакасини ошириш бошқа таълим ташкилотларида амалга
оширилиши мумкин.
7. Малака
ошириш таълим муассасаси ва солиқ маслаҳатчиси ёки солиқ маслаҳатчилари
ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
8. Солиқ
маслаҳатчиларининг малакасини ошириш ҳар йили 30 декабригача амалга оширилади.
9. Таълим
муассасаси томонидан солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш махсус курсларини
ўтаганлиги тўғрисида сертификат берилади.
III. Якуний қоидалар
11. Солиқ маслаҳатчисининг ҳар йилги малака оширишдан ўтмаганлиги малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади.